Самарқанд халқаро аэропортида ноқонуний  дори воситаларини олиб киришга чек қўйилди

15:40 17 Февраль 2023 Жамият
312 0

Фото: Халқ сўзи

Самарқанд вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати хабарига кўра, Самарқанд халқаро аэропортига «Самарқанд-Истамбул» йўналишидаги авиарейс билан учиб келган фуқаро Х.З. «қизил» йўлак орқали божхона назоратидан ўтаётганида, багаж сумкасида йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва сифати кафолатланмаган 7 турдаги, қиймати 23 миллион сўмга яқин дори воситалари борлиги маълум бўлди.

Аниқланган ҳолат юзасидан божхона ходимлари томонидан холислар иштирокида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилган.

Экспертиза хулосасига кўра, мазкур дори воситалари Давлат реестрига киритилмаганлиги, мувофиқлик сертификати расмийлаштирилмаганлиги ва сақлаш шароитларига амал қилинмагани сабабли ушбу дори воситаларини мамлакатимиз ҳудудида ташиш, сотиш ва тиббиёт амалиётида қўллаш тақиқланган.

Суднинг қарори билан ҳуқуқбузар Х.З. нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Шунингдек, ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида олинган дори воситалари тегишли тартибда йўқ қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?