Самарқанд, Бухоро ва Қўқон шаҳарларида заргарлик савдо ва ишлаб чиқариш мажмуалари ишга туширилади

Фото: president.uz
Президент раислигида саноатни ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Йиғилишда заргарликда ҳам имкониятлар жуда кенглиги, мамлакатимизда 300 миллион долларлик ички бозор борлиги таъкидланди.
Бу талабни бемалол ўзимизни маҳаллий заргарлар қондириши мумкин. Шу сабабли уларни қўллаб-қувватлаш учун 1 декабрдан бошлаб:
— олтин ва кумушга кечиктириб тўлаш учун барча банклар ва Экспортни рағбатлантириш агентлиги кафолатлари қабул қилинади;
— кафолат олиш имконияти якка тартибдаги заргарлар учун ҳам яратилади;
— олтин, кумуш ва заргарлик учун зарур бошқа хом ашёларни қайта ишлаш учун вақтинча олиб кириш ва олиб чиқишда лицензия талаби бекор қилинади;
— заргарлар ишлатадиган қимматбаҳо ва безак тошлари божхона тўловларидан озод қилинади;
— 10 минг долларгача бўлган заргарлик буюмларини четга олиб чиқишга рухсат берилади (ҳозир 5 минггача рухсат берилган).
Тегишли вилоятлар ҳокимларига Самарқанд, Бухоро ва Қўқон шаҳарларида заргарлик савдо ва ишлаб чиқариш мажмуаларини ишга тушириш топширилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг