Самарқанд аэропортида психотроп моддалар ушлаб қолинди
Ўзбекистон Республикасига психотроп моддаларни божхона назорат постлари орқали олиб кириш ва олиб чиқишга маълум бир шартларда йўл қўйилади. Яъни айрим воситалар ва моддаларга рухсат берилса, баъзилари тақиқланади. Бундай воситалар ва моддалар рўйхати Вазирлар Маҳкамасининг 330-сон қарори билан тартибга солинган.
“Новосибирск — Самарқанд” авиарейси билан учиб келган фуқаро “яшил” йўлак орқали божхона назоратидан ўтаётганида, унинг юк халтаси божхона ходимлари томонидан кўздан кечирилди.
Натижада шахснинг юк халтасида йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ҳамда ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 30 дона “Феназепам 1 мг” номли психотроп таблеткалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг