Самарали меҳнат эътиборсиз қолмайди

01:35 28 Май 2024 Жамият
452 0

Самарали меҳнат, албатта, эътиборсиз қолмайди. Хусусан, ҳудудларда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш орқали жиноятчиликни жиловлаш, прокурор секторларида ижтимоий-иқтисодий барқарорликка эришиш, ташқи миграцияда бўлган шахслар ва уларнинг оила аъзоларига амалий кўмак бериш каби йўналишларда самарали натижаларга эришган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ҳам бундан мустасно эмас.

Гап шундаки, Бош прокурорнинг тегишли буйруғи билан юқорида қайд этилган йўналишларда яхши натижалар кўрсатган фидойилар рағбатлантирилди.

Жумладан, Юнусобод туман прокурори Я.Абдураҳмонов 3-даражали «Аъло хизматлари учун» кўкрак нишони билан, шунингдек, туман ички ишлар бошқармаси бошлиғи А.Шермуҳамедов Бош прокурорнинг «Фахрий ёрлиғи» билан тақдирланди.

Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари А.Урманов ҳамда Юнусобод тумани ҳокими Б.Абдувалиев томонидан ушбу ходимларга Бош прокурорнинг кўкрак нишони ҳамда фахрий ёрлиғи тантанали равишда топширилди.

Робия БАХТИЁРОВА,

ЎзДЖТУ халқаро журналистика факультетининг 3-босқич талабаси.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?