Саломатлик сари 5000 қадам

10:00 09 Ноябрь 2020 Спорт
346 0

Бугун эрталаб Наманганда «Янги Ўзбекистон — янгича дунёқараш» шиори остидаги марафонга старт берилди. Унинг иштирокчилари вилоят марказидаги бир қатор кўчалар бўйлаб 3 километр масофада ҳаракатланадилар. Ёмғирли ҳавога қарамай қизғин давом этаётган саломатлик тадбирида маҳаллалар аҳли, меҳнат жамоалари, ўқув юртлари талабаларидан иборат мингдан зиёд спорт ихлосмандлари иштирок этмоқда.

Марафон ташкилотчилари тадбир якунида энг фаол иштирокчиларни рағбатлантиришни кўзда тутган.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ
(«Халқ сўзи»)

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?