Сайловдан кейинги Сенатнинг биринчи мажлиси бошланди
Тошкент шаҳрида 19 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг биринчи мажлиси бошланди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.
Мажлисда давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари раҳбарлари, мамлакатимиз ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашмоқда. Сайлов кодексига мувофиқ мажлисни Марказий сайлов комиссияси раиси З.Низомхўжаев очди.
Олий Мажлис Сенатини шакллантириш жараёни янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда такомиллаштирилган миллий сайлов қонунчилиги талабларига биноан очиқлик ва ошкоралик каби демократик тамойиллар асосида амалга оширилди.
Сенаторлар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар, шунингдек, туманлар ва шаҳарлар маҳаллий Кенгашларининг Сенат аъзолари сайлови бўйича қўшма мажлисларида мазкур депутатлар орасидан яширин овоз бериш йўли билан сайланди.
Юқори палатанинг 9 нафар аъзоси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги фармони билан тайинланди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси шу йил 16 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг барча аъзоларини рўйхатга олди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг