Сайлов-2024: Илк бор овоз бераман

Жорий йилда умрим китоби саҳифасига икки унутилмас воқеа битиладиган бўлди. Яъни бу йил энг катта орзуларимдан бири – талаба бўлиш орзуйим амалга ошди. Ўзим истаган университетга давлат гранти асосида қабул қилиндим.
Иккинчиси сайловда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлганимдир. Ҳа, албатта, бу йил вояга етган шахс сифатида мен ҳам илк маротаба сайловда иштирок этаман. Бу ҳуқуқим замирида нафақат фуқаролик бурчимни бажариш, балки давлат ва жамият ҳаёти ҳамда тараққиётида энди менинг ҳам ўрним борлигини яхши биламан. Ўз навбатида айни дахлдорлик зиммамга катта масъулият ҳам юклаётганини чуқур ҳис қиляпман.
Оилада тўнғич фарзандман. Илк бор сайловда иштирок этишимдан, рости, ўзимдан ҳам кўра ота-онам жуда хурсанд. «Мана энди ҳақиқий вояга етдинг, қизим», дейди дадам. Бундан бувимнинг болалигимдан бери таъкидлаб келадиган «Ватан бир улкан дарё бўлса, сен ҳам шу оқимдаги бир томчисан» деган гапи бежиз эмаслигини чуқур англадим.
Дарвоқе, бувим айтганидек, ўша шошқин тараққиёт оқимининг иштирокчисига, яъни сайловчи сифатида жамиятнинг бир бўлагига айландим. Яна бувим ўзининг ёшлигидаги билан бизга яратилган имкониятларни таққослаб, ҳозирги ёшларга ҳавас қилишини айтади. Шу маънода ушбу шароитларнинг қадрига етиб, улардан самарали фойдаланишимиз ва юртимиз равнақига фойдаси тегадиган фуқаро бўлишимиз лозимлигини уқтиради.
Ҳа, айтгандек, сайловга бувим билан бирга бораман. Тинч-осуда ҳаётимиз фаровонлиги, юртимиз ободлиги учун овоз бераман. Ишонаманки, менинг овозим ҳам Янги Ўзбекистонимизнинг янада гуллаб-яшнашига хизмат қилади.
Шаҳинабону САЛИМОВА,
Тошкент давлат шарқшунослик университети халқаро журналистика йўналишининг 1-босқич талабаси.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг