Россияга қўлланилган санкциялардан Туркия ҳам зарар кўряпти
Фото: abcgaz
Россияга қўйилган санкциялар Туркияда Москва томонидан молиялаштириладиган атом электр станцияси қурилишига таъсир қилмоқда.
«Росатом» бош директори Алексей Лихачевнинг айтишича, санкциялар Туркиядаги Аккую атом электр станцияси учун ускуналар олишда қийинчиликлар туғдирмоқда. Россия – Туркия қўшма сармояси бўлган мазкур лойиҳа 2018 йилда бошланган ва шу муаммо туфайли кечикмоқда. Шу ўринда Лихачев 25 миллиард АҚШ долларлик лойиҳа учун ажратилган маблағларни «музлатиб» қўйишда Ғарбни айблади.
Унинг таъкидлашича, ўзаро ҳисоб-китоблар тизими америкаликлар томонидан «ҳужум»га учраб, лойиҳанинг ривожланишига халақит беряпти. Ушбу тизимли муаммоларга қарамай, Лихачев қурилиш тўхтамаганига ишонтирди.
Туркиянинг Мерсин вилоятидаги Аккую атом электр станцияси қурилиши борасида 2010 йилда келишувга эришилган. Биринчи реакторнинг қурилиши 2018 йилнинг апрел ойида бошланган, иккинчи блокдаги ишлар 2020 йилнинг июнь ойида старт олган. Қайд этилишича, биринчи блок 2023 йилда ишга туширилиши кутилган эди. Аммо санкциялар туфайли ускуналар етишмаслиги боис бу амалга ошмади.
«Росатом» Ғарб санкцияларига дучор бўлмаган, аммо унинг айрим шўъба корхоналари «қора рўйхат»га тушган. Улар орасида ядровий қурилмаларни ўрнатиш технологияларини ишлаб чиқувчи «Атомстрой» ОАЖ ва уранни бойитиш учун центрифугалар етказиб берувчи «Точмаш» бирлашмаси бор.
Туркия санкциялар жорий этилганидан бери Россия учун асосий савдо йўлларини беркитмади. Анқара экспортни, жумладан, ҳарбий маҳсулотлар билан боғлиқ маҳсулотларни кўпайтирди ва Москвага Ғарб экспорт назоратини четлаб ўтишга ёрдам бермаслик мажбуриятини олди.
Аккую лойиҳаси олдида турган муаммолар Туркия – Россия муносабатлари учун жуда муҳим бир даврда тўғри келади. Россия глобал молиявий тизимнинг кўп қисмидан яккаланиб қолар экан, Туркиянинг роли янада муҳимроқ бўлади.
Аввалроқ, Россиянинг Киевга ракета ҳужуми оқибатида болалар шифохонаси зарар кўргани ҳақида ёзган эдик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг