Россияга алданиб ишга чақирилган ногирон фуқаро қаровсиз қолдирилди

01:49 21 Август 2021 Жамият
1904 0

Андижонлик Х.А. 2-гуруҳ ногирони, ўнг ва чап қулоқларида нуқсони бор. Х.Анинг қариндошлари ишга яроқсиз эканлигини билиб туриб Россияга ишлаш учун чақиради. Сўнг қаровсиз, уй-жойсиз, маблағсиз қолдиради.

Россия Федерациясида қонуний меҳнат миграциясида бўлган фуқаро Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига мурожаат қилди ва вақтинча уй-жой, озиқ-овқат билан таъминланди.

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда уюшган ҳолда ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш ва тубдан қайта кўриб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида Новосибирск – Тошкент йўналишидаги авиарейс учун чипта харид қилиб берилди.

Ватандан узоқда қийналиб қолган Х.А. бугун, 20 август куни Ўзбекистонга қайтарилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?