Россияда қаровсиз қолиб кетган 15 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди

Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) ахборот хизмати хабарига кўра, идора сўровига асосан РФ Болалар омбудсмани мамлакатнинг турли ҳудудларида қаровсиз қолдирилган вояга етмаган болаларни Ўзбекистонга қайтарилгунига қадар улар яшаб турган ҳудудлардаги болалар муассасаларига вақтинча жойлаштириб турган.
Жумладан, болаларнинг 4 нафари — Санкт-Петербург шаҳрида, 2 нафари — Москва шаҳрида, 3 нафари — Волгоград вилоятида, 2 нафари — Тула вилоятида, шунингдек, 4 нафари — Самара, Томбов, Орлов ҳамда Липетск вилоятларидаги болалар муассасаларида яшаб турган.
«Биз болаларни Ўзбекистонга репатриация қилиш учун қабул қилдик. Марказда бўлган вақт мобайнида уларга барча ижтимоий ва тиббий ёрдам кўрсатилди, деди Москва шаҳридаги «Марказий» оилавий тарбияга кўмаклашиш маркази бўлим раҳбари Одил Зокиров.
Ўзбекистон элчихонаси томонидан болаларнинг Ватанга қайтиши учун зарур сертификатлар бепул расмийлаштирилди.
Вояга етмаган болалар Ўзбекистонга қайтгач, яқин қариндошлари ҳомийлигига ёки мамлакатдаги махсус болалар муассасаларига топширилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг