Россияда ўзбекистонлик эркак хотинини деразадан итариб юборди
Фото: Telegram
Россияда ўзбекистонлик эркак хотинини рашк туфайли кўп квартирали бинонинг олтинчи қавати деразасидан итариб юборди. Бу ҳақда “Комсомольская Правда” нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, воқеа кеча, 17 июнь куни кундузи Санкт-Петербург шаҳрида содир бўлган. Ўша куни 34 ёшли ўзбекистонлик рашк туфайли 27 ёшли хотинини ижарага олинган икки хонали квартиранинг очиқ деразасидан ташқарига отиб юборган.
Манбага кўра, аёл йиқилганидан кейин гувоҳлар зудлик билан тез ёрдам чақирган, бу вақтда аёл тирик бўлган. Сўнг 27 ёшли жабрланувчи шифохонага олиб борилган, бироқ у олган оғир тан жароҳатлари туфайли вафот этган.
“Ҳозирда эркак қўлга олиниб, унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган”, дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг