Россияда оилавий зўравонлик қурбони бўлган аёл ва унинг вояга етмаган фарзандлари Ўзбекистонга қайтарилди
Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари томонидан Екатеринбург шаҳрида оилавий зўравонлик қурбони бўлган аёл ва унинг вояга етмаган фарзандларига амалий ёрдам кўрсатилди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.
Бош консулхона маълумотларига кўра, жорий йилнинг 1 апрель куни Ўзбекистон фуқароси М.Т. Екатеринбург шаҳрида вақтинча яшаётган қизи ва унинг болаларини турмуш ўртоғининг зулмидан озод қилиш ва доимий яшаш манзилига етиб олишига амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган.
Маълум бўлишича, ушбу оила 2024 йилнинг январь ойида Екатеринбург шаҳрига ишлаш мақсадида келган. Оиладаги келишмовчиликлар, доимий тазйиқ ва уруш жанжал аёлга жиддий руҳий таъсир кўрсатган. Бош консулхона ходимлари ушбу оила яшаётган хонадонда бўлиб, мавжуд ҳолатни яқиндан ўрганган.
Ўрганишлардан сўнг, аёл ва унинг болалари вақтинча уй-жой билан таъминланган. Ҳамюртларимизнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари яроқсиз ҳолга келганлиги ва молиявий қийин аҳволда қолганлиги учун Ватанга қайтиш гувоҳномаси ҳеч қандай тўловлар ундирилмасдан расмийлаштирилган. Бундан ташқари, «Екатеринбург-Самарқанд» йўналишида қайтиш учун авиачипта ҳам харид қилиб берилган.
«Ватандошларимиз 8 апрель куни Екатеринбург шаҳридаги «Кольцово» халқаро аэропортидан Самарқанд вилоятига кузатиб қўйилди», — дейилади агентлик хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- «Мен президентман. Мен ҳалол одамман. Мен айбсизман»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг