Россияда молиявий қийин ҳолатда қолиб кетган юртдошимиз ватанга қайтарилди

16:26 20 Июль 2025 Жамият
265 0

Россияда қийин молиявий аҳволда қолган ҳамюртимиз ватанга қайтарилди. Бу ҳақида «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.

Маълум бўлишича, Челябинск вилояти Киштим туманида жойлашган «Русские пряники» корхонасида вақтинча ишлаш учун борган фуқаро С.А. моддий томондан қийин аҳволда қолган.

У бу ҳақида Бош консулхона дипломатлари билан учрашув чоғида маълум қилиб, доимий яшаш манзилига етиб олиши учун амалий ёрдам сўраган.

Таъкидланишича, фуқаро С.А. шу йил май ойида ташкиллаштирилган тартибда мазкур корхонага ишга келган. Унинг Челябинск вилоятига етиб келгунига қадар йўл харажатлари, ётоқхона ва бошқа кўринишдаги тўловлар иш берувчи томонидан амалга оширилган.

«Ҳамюртимиз вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсат берувчи патентни расмийлаштириш мақсадида уч маротаба имтиҳон топширган. Аммо рус тилини билиш даражасини берувчи сертификатни расмийлаштира олмаганлиги сабабли Россияда ноқонуний ҳуқуқий мақомда қолган», — дейилади хабарда.

Ватандошимизни Ўзбекистонга қайтариш учун Екатеринбург шаҳрига олиб келиниб, вақтинча бошпана билан таъминланган. Шундан сўнг, Ўзбекистон дипломатлари ва фаол ватандошлар кўмагида ҳамюртимизга «Екатеринбург-Тошкент» авиарейсига чипта харид қилиб берилган.

Фуқаро С.А. 19 июль куни «Екатеринбург-Тошкент» йўналиши бўйича самолётда Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари томонидан доимий яшаш манзилига кузатиб қўйилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер