Россияда 11 нафар ўзбекистонлик меҳнат мигранти овқатдан заҳарланди

16:32 01 Август 2022 Жамият
563 0

Фото: Архив сурат

Россия Федерациясининг Волгоград вилоятида ўзбекистонлик 11 нафар меҳнат мигрантининг заҳарлангани ҳақида оммавий ахборот воситаларида тарқалган хабарлар юзасидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги қуйидагиларни маълум қилади.

Дастлабки ўрганишлардан маълум бўлишича, жорий йил 28 июль куни Волгоград вилояти Быковский туманидаги «Победа» фермер хўжалигида қонуний ишлаб келаётган фуқароларнинг соғлиғи ёмонлашгач, тез ёрдам чақирилиб, шифохонага олиб борилган.

Овқатдан заҳарланиш ташхиси қўйилиб, улар шифохонага ётқизилган.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Волгоград вилоятидаги вакилига шифокорларнинг маълум қилишича, ҳозирги вақтда фуқаролар ўзларини яхши ҳис қилишмоқда ва соғлиғи тиклангач, шифохонадан жавоб берилади, дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер