Россия ва Тожикистон раҳбарлари «Крокус»даги теракт ҳақида гаплашди

Фото: kremlin.ru
Шу йилнинг 9 май куни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Россия президенти Владимир Путин билан бўлиб ўтган учрашувда « Крокус Сити Холл»даги қонли теракт ва мигрантлар масаласи ҳақида гаплашган.
Эмомали Раҳмонга кўра, март ойидаги ушбу воқеа Тожикистон имиджига жиддий путур етказди. Шунингдек, у 30 йилдан бери терроризмга қарши икки мамлакат биргаликда курашиб келаётгани, бундан кейин ҳам бу ҳамкорлик давом этишини қўшимча қилган. Шу билан бир қаторда агар давлатлар душманлик кайфиятига кирса, Тожикистон Россиянинг стратегик шерик ва иттифоқчиси бўлишини эслатган.
Эмомали Раҳмон мигрантлар масаласига тўхталар экан, бу нозик ва муҳим масалалардан эканига урғу берган. Президентга кўра, чунки мамлакатда ҳар йили аҳоли сони 2,5 баробарга кўпаймоқда. Ундан ташқари тожикистонликларнинг асосий қисми қурилиш соҳасида меҳнат қилишади.
Ўз ўрнида, Путин ҳам хавфсизлик ва бошқа соҳаларда ҳамкорликларни давом эттирилишини билдирган.
Сўнгги маълумотларга кўра, 145 киши теракт қурбони бўлган, яна 700 нафарга киши жароҳатланган. Ушбу қўпорувчилик ҳаракатини содир этганликда гумонланиб, Тожикистон фуқаролари қўлга олинганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг