Россия Курскка Аэрокосмик кучлари полкини жойлаштирди. Энди нима бўлади?
Фото: russiatoday.ru
Россия Украинадан Курск вилоятини ҳимоя қилиш учун ўзининг Аерокосмик кучлари полкини жойлаштирди. Киевнинг ҳужумлари кучайиши Москвани ҳаво ва космик операциялар учун масъул бўлган армиянинг бўлинмасини «махсус» топшириқ билан жўнатишга мажбур қилган. Бу ҳақда «Newsweek» нашри хабар берди.
Қайд этиш керакки, Украина кучлари Россия ҳудудининг 1150 квадрат километри ва Курск вилоятидаги 82 аҳоли пункти устидан назоратни қўлга киритиб, сезиларли ютуқларга эришганди. Ушбу ҳужум Иккинчи жаҳон урушидан кейин биринчи марта хорижий қўшинларнинг Россия ҳудудини эгаллаб олганлигидир. Украина қўшинлари ҳеч қандай секинлашув белгиларини кўрсатмасдан олдинга силжишда давом этмоқда. Бунинг олдини олиш учун эса айнан махсус Россиянинг аэрокосмик кучлари жалб этилади.
Ушбу полк мудофаани кучайтириш учун Курскка жойлаштирилган. Бўлим май-июн ойлари орасида ташкил этилган бўлиб, унга хавфсизлик ва логистика компаниялари ҳамда авваллари Россиянинг ядровий операцияси билан шуғулланган ходимлари билан ташкил қилингани айтилмоқда.
АҚШнинг Урушни ўрганиш институти Россия Курск мудофаасини мустаҳкамлаш учун Украинадаги фронт чизиғидан қўшинларини қайта жойлаштиришга мажбур бўлганини янгича уруш стратегияси билан боғлашяпти.
Маълумот учун айтиш мумкинки, Россия Курскка қўшимча кучларни жойлаштирган ва бу мудофаани сақлаб қолишини таъминлаши мумкин. Шунга қарамасдан, ҳозирча умумий фронт ҳолати ҳақида етарли маълумотлар мавжуд эмас.
Аввалроқ, НАТО Калининград анклави атрофига серқатнов бўлиб қолганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг