НАТО Калининград анклави атрофига серқатнов бўлиб қолди. Россия томони бундан норози

НАТО Россиянинг шимоли-ғарбий чегаралари бўйлаб, хусусан, стратегик Калининград анклави атрофида кузатувни кучайтирди. Бу ҳақда «Newsweek» нашри хабар берди.
Америка ва Британия разведка самолётлари Полша ва Литва ҳаво ҳудудидан фойдаланиб, Россия чегаралари бўйлаб бир нечта жосуслик парвозларини амалга оширган. Буни эса «Flightradar24» сайтида бемалол кўриш мумкин.
Бу кучайтирилган мониторинг НАТОнинг Финляндия ва Швеция иттифоққа қўшилиши ортидан Болтиқ денгизи минтақасида кенгайган текширувларининг бир қисми сифатида талқин қилинмоқда.
«НАТО кўли» деб аталадиган Болтиқ денгизи Россиянинг Болтиқ флоти жойлашган Калининград ва Санкт-Петербург орқали Атлантика океанига чиқиш йўли бўлганлиги боисдан ҳам Москва учун аҳамиятли ҳудудлар ҳисобланади. «Бу икки томон ўртасидаги кескинлик кучайиб бораётганини кўрсатади», деб ёзган халқаро нашрлар.
Ушбу ҳаракатлар НАТО шартномасининг 5-моддасига мувофиқ кенг кўламли ҳарбий можарога олиб келмасдан, НАТО мамлакатларини беқарорлаштиришга қаратилгани писанда қилинаётган бўлсада, бу Россиянинг кенг кўламли ҳарбий ҳаракатлари фонида қораланмоқда.
Ушбу миссияларда иштирок этган Британия ва Америка разведка самолётлари НАТОнинг муҳим минтақаларда, жумладан Болтиқ денгизи ва Қора денгизда разведка маълумотларини тўплаш бўйича катта саъй-ҳаракатларининг бир қисмидир. Шунга қарамасдан, бундай «серқатновлик» потенциал тўқнашувларни юзага келтириши мумкин.
Аввалроқ, Россия Курск учун қасос олиш ёки олмаслиги ҳақида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг