Роналду ортидан яна бир футбол юлдузи Саудия Арабистони клубига ўтиши мумкин

20:20 05 Январь 2023 Спорт
1561 0

Иллюстратив фото

Англиянинг «Ливерпуль» клуби ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Роберто Фирмино фаолиятини Саудия Арабистони клубида давом эттириши мумкин. 

Манбага кўра, бразилиялик футболчи Саудия Арабистони клубларидан бир нечта таклифлар олган. Аммо улар орасида Криштиану Роналду таркибига бориб қўшилган «Ал-Наср» клуби йўқ.

Фирмино жорий мавсумда Англия чемпионатида 13 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 7 та гол киритди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Унинг инглиз жамоаси билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. 

Фирмино охирги марта Бразилия терма жамоаси сафида 2021 йилда Америка Кубогида майдонга тушган эди. Ўшанда у бешта учрашувда рақиблар дарвозасига битта гол киритганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер