Роналду Месси қарама-қаршилиги давом этади — Европа Чемпионлар лигаси 1/8 босқичига қуръа ташланди

17:28 13 Декабрь 2021 Спорт
1657 0

Архив сурат

Бугун УЕФАнинг Ньон шаҳридаги қароргоҳида футбол бўйича Европа Чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичига қуръа ташланди. Унга кўра, Франциянинг «ПСЖ» жамоаси Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клубига қарши баҳс олиб борадиган бўлди. Шу тариқа Лионель Месси ва Криштиану Роналду қарама-қаршилиги яна давом этадиган бўлди.

Чемпионлар лигаси 1/8 финали қолган жуфтликлари қуйидаги кўриниш олди:

«Бенфика» (Португалия) — «Реал Мадрид» (Испания)

«Вильярреал» (Испания) — «Манчестер Сити» (Англия)

«Атлетико Мадрид» (Испания) — «Бавария» (Германия)

«Зальцбург» (Австрия) — «Ливерпуль» (Англия)

«Интер» (Италия) — «Аякс» (Голландия)

«Спортинг» (Португалия) — «Ювентус» (Италия)

«Челси» (Англия) — «Лилл» (Франция)

Ушбу босқичда дастлабки ўйинлар 2022 йилнинг 15-16 ва 22-23 февраль кунларига бўлиб ўтади. Жавоб баҳслари 8-9 ва 15-16 март кунларига белгиланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер