Республикада 14 та Президент мактаби, 9 та ижод мактаби, 3 та таянч ихтисослаштирилган мактаб ҳамда 166 та ихтисослаштирилган мактаб фаолият кўрсатади
АОКАда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида Президент, Ижод ва Ихтисослаштирилган мактабларга қабул, ҳужжатлар топшириш жараёнлари ҳақида маълумот берилди.
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларга 2023/2024 ўқув йили учун ҳужжатлар қабули 10 июндан – 30 июнга қадар ОНЛАЙН шаклда ariza.piima.uz сайти орқали амалга оширилади.
Президент мактабларига умумий ўрта таълим муассасаларининг тўртинчи синф битирувчилари орасидан қобилиятли ва иқтидорли, математика ва табиатшунослик фанларидан ўқув йилини аъло баҳоларга тамомлаган ўқувчиларнинг ҳужжатлари қабул қилинади.
Ижод мактабларининг 7-синфларига ўқувчилар ижодий имтиҳонлар ҳамда тест синовлари асосида ҳар бир синфда 20 нафардан ошмаган ҳолда қабул қилинади.
Ихтисослаштирилган мактабларнинг аниқ фанлар йўналишига умумий ўрта таълим муассасаларининг 4-синфини, табиий фанлар йўналишига 6-синфини тамомлаган ўқувчиларнинг ҳужжатлари қабул қилинади.
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларга ўқувчиларнинг ҳужжатлари белгиланган муддатлардан кейин кириш имтиҳонида иштирок этиш хоҳишини билдирилганда, тақдим этилган ҳужжатларнинг сохта эканлиги аниқланганда, умумий ўрта таълим муассасасининг тегишли синфида ўқишни тўлиқ тамомлаган ўқувчилар томонидан мактабларнинг шу синфида такроран ўқиш истаги билдирилганда қабул қилиш рад этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг