Реклама қонунчилиги бузилиши юзасидан бир нечта банкка нисбатан иш қўзғатилди

Қўзғатилган ишлар кўриб чиқилиш жараёни тугагач, якуний қўшимча ахборот ҳам тақдим этилади.
Рақобат қўмитаси ўз ваколатлари доирасида оммавий ахборот воситаларида (телевидение, радио, босма нашрлар, интернет ва ижтимоий тармоқларда) жойлаштирилаётган реклама ахборотларининг реклама ҳамда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мослиги юзасидан ўрганиш ва таҳлил ишлари олиб бормоқда.
Қайд этилишича, ўтказилган мониторинглар давомида “Реклама тўғрисида”ги ва ”Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунлар талаблари бузилиши аломатлари билан “HAYOT BANK” АЖ , “YANGI BANK” АЖ, “Aloqa Bank” АТ, “ASIA ALLIANCE BANK” АТБ, “Oʻzsanoatqurilishbank” ATБ (SQB), “BIZNESNI RIVOJLANTIRISH BANKI” АТБ банклари ва “СASH U mikromoliya tashkiloti” МЧЖга нисбатан Қўмита Махсус комиссияси томонидан ишлар қўзғатилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг