“Реал Мадрид” клуби бош мураббий Карло Анчелоттининг кетишини расман эълон қилди

17:28 23 Май 2025 Спорт
216 0

Архив фото

Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби матбуот хизмати жамоа бош мураббийи Карло Анчелотти жамоани тарк этишини маълум қилди.

Қайд этилишича, томонлар италиялик мутахассиснинг амалдаги шартномасини бекор қилиш борасида келишувга эришган.

“Клубимиз “Реал Мадрид” ва жаҳон футболининг энг буюк афсоналаридан бирига ўз миннатдорчилиги ва муҳаббатини изҳор этади.

Карло Анчелотти жамоамизни 123 йиллик тарихимиздаги энг муваффақиятли даврлардан бирини бошдан кечирди ва тарихимиздаги энг кўп унвонларга эга бўлган мураббийга айланди: 3 марта еврокубок, 3 марта клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати, 3 марта Европа суперкубоги, 2 марта Ла Лига, 2 марта Испания кубоги ва 2 марта Испания Суперкубоги. У клубимиз билан 6 мавсум давомида жами 15 та совринни қўлга киритди.

“Реал Мадрид” президенти Флорентино Перес учун Карло Анчелотти энди абадий “Реал Мадрид” оиласининг бир қисмидир”, дейилади клубнинг расмий баёнотида.

Аввалроқ, Хаби Алонсо “Реал Мадрид” бош мураббийи бўлиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?