Рақамли технологиялар халқаро маркази ташкил этилди
Иллюстратив фото
“Рақамли технологиялар халқаро марказини ташкил этиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-25-сон, 01.02.2024 й.) қабул қилинди.
Фармон билан Рақамли технологиялар халқаро маркази (International Digital Technology Center – “ENTERPRISE UZBEKISTAN”) ташкил этилди.
2024 йил 1 июндан 5 йилгача бўлган муддатга Марказда хорижий компаниялар учун қўлланиладиган махсус ҳуқуқий режим эксперимент тариқасида жорий қилинади.
Шунингдек, Марказ ҳудудида эксперимент тариқасида қуйидаги соҳаларда махсус ҳуқуқий режим жорий этилади:
➖ рақамли технологиялар соҳасида инновациялар, хизматлар ва бизнес маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш бўйича “тартибга солиш қумдони”ни жорий этиш;
➖ божхона ва солиққа тортиш;
➖ меҳнат муносабатлари;
➖ молия ва банк фаолияти;
➖ шахсга доир маълумотларга ишлов бериш ва уларни ҳимоя қилиш;
➖ давлат хизматларини кўрсатиш;
➖ интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш;
➖ тижорат ва фуқаролик низоларини кўриб чиқиш.
Бунда Рақамли технологиялар вазирлиги махсус ҳуқуқий режимни жорий этиш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг