«Рангсиз тушлар» фильми Марказий Осиё кинофестивалида иштирок этади
«Ўзбеккино «Миллий агентлиги буюртмасига биноан режиссёр Аюб Шаҳобиддинов томонидан суратга олинган «Рангсиз тушлар» фильми жорий йилнинг 19 март–3 апрель кунлари бўлиб ўтадиган Марказий Осиёнинг баҳорги фестивалида иштирок этади.
Фестиваль ташкилотчиси Корея ва Марказий Осиё ҳамкорлик форуми KF котибияти ҳисобланади. Фестивалда Наврўз ҳақидаги қисқа метражли ҳужжатли фильмларга бағишланган тадбирлар, Марказий Осиё киноҳафталиги, K-pop танлови ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтиши режалаштирилган.
«Рангсиз тушлар» фильмида қамоқдан сўнг озодликка чиққан аёл Кашмиранинг жамиятга мослашишида дуч келган қийинчиликлари ҳақида ҳикоя қилинади. Сценарий муаллифи Умид Ҳамдамов, оператор Азизбек Арзиқулов, рассом Шамшод Ибрагимов, композитор Убайдулло Каримов.
«Рангсиз тушлар» фильми Анападаги «Киношок», Қозоннинг мусулмон кинолари фестивали, шунингдек, Арманистондаги «Фреска» ва Италиянинг «Лукания» ва "Asiatica Film Festival XXI", Индонезиянинг XV Jogja-NETPAC Asian Film Festival ( JAFF ) фестивалларида ҳам иштирок этган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг