Рамзан Қодиров халқаро Тинчлик мукофотига номзод этиб кўрсатилди
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров халқаро Тинчлик мукофотига номзод этиб кўрсатилди.
Маълум қилинишича, Қодиров номзоди Европадаги мусулмон аҳоли манфаатларини ифода этувчи Европа мусулмонлари форумининг Ижроия қўмитаси томонидан илгари сурилган.
Россия оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, INSPAD компаниясининг Покистон ва Бельгияда фаолият юритаётган мутахассислари ўз баёнотларида Чеченистон раҳбарининг халқаро ва динлараро алоқаларни ривожлантиришга, шунингдек, таълим ва гуманитар дастурларга қўшган ҳиссасини алоҳида таъкидлашган.
Аввалроқ, матбуотда Рамзан Қодиров ўзини Нобел мукофотига лойиқ деб билиши ҳақида хабарлар тарқалган ва сиёсатчи ушбу баёнотини халқаро терроризмга қарши курашда муваффақият қозонганлиги билан изоҳлаган эди.
Маълумот ўрнида, ушбу мукофот нодавлат Тинчлик ва тараққиёт институти (INSPAD) томонидан таъсис этилган. Брюсселда рўйхатдан ўтган ташкилот 2009 йилдан буён БМТда махсус кузатувчи мақомига эга.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг