Раисийнинг ўлими Эрондаги ички ҳокимият кураши билан боғлиқ бўлиши мумкин — ОАВ

Фото: AP
Эрон президенти Иброҳим Раисийнинг ўлими мамлакатдаги ҳокимият учун ички кураш билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бу фикрларни Туркиянинг «Hürriyet» газетаси ёзмоқда.
Эрон президенти Иброҳим Раисий, ташқи ишлар вазири Ҳуссайн Амир Абдуллоҳиён ва бошқа расмий шахслар бўлган вертолёт 19 май куни мамлакат шимоли-ғарбида Верзеган вилоятида ҳалокатга учради. 20 май куни эрталаб Эрон вице-президенти Моҳсин Мансурий президент ва унинг делегацияси вертолёт ҳалокатида ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарларни тасдиқлади.
Нашрнинг қайд этишича, амалдаги олий раҳнамо Али Хоманаийнинг ёши катталиги сабабли Эронда диний раҳбариятда ҳокимият учун кураш кетмоқда.
“Раисий диний раҳнамони сайлайдиган делегациянинг бир қисми эди ва диний раҳнамолик лавозимига энг кучли номзодлардан бири эди. Бироқ диний етакчи атрофида тўпланган гуруҳ бу лавозимда Али Хоманаийнинг ўғли Можтаба Хаманаийни кўрмоқчи”, деб ёзади газета.
“Вертолёт ҳалокатида асосий эътибор Раисийга қаратилган, бироқ ташқи ишлар вазири Ҳуссайн Амир Абдуллоҳиён Эрон режимининг муҳим шахси ҳисобланган. У Раисидан кейин президентликка номзодлардан бири эди. Агар унга суиқасд уюштирилган бўлса, бу бир ўқ билан икки қуённи ўлдириш демакдир” — деб ёзади газета.
Шу ўринда нашр Эрон президентига нима учун етарли жиҳозлар бўлмаган вертолёт ажратилгани, бошқа икки вертолёт эса учиб кета олганига ҳам эътибор қаратмоқда.
“Аксинча, президентга энг яхши жиҳозланган вертолётлар ажратилиши керак эди. Гарчи об-ҳаво шароити вертолётлар парвози учун хавфли бўлса-да, нега президент у ерга олиб кетилди?” — деб ёзади газета шарҳловчиси Абдулқодир Сельви.
Унинг сўзларига кўра, ҳарбий ва фуқаролик самолётлари ҳамда вертолётларга, айниқса хусусий самолётларга ўрнатилган ELT қурилмаси нафақат ҳаводаги ҳаракатни кузатиш имконини беради, балки аэропортларда қўниш ва учишда ҳам мажбурий ҳисобланади.
“Сунъий йўлдош орқали кузатувни таъминловчи ELT қурилмаси ҳатто кемаларда ҳам бор. Фақатгина истисно шундаки, учувчилар разведка идоралари томонидан фойдаланиладиган самолётларда махфий топшириқларни бажараётганда пайқаб қолмасликлари учун уни ўчириб қўйишлари мумкин. Хўш, нега у вертолётда президентни олиб кетаётгани йўқ эди? Президент ҳақиқатан ҳам ELT мосламаси бўлмаган вертолётда олиб кетилганми?”, — деб қайд этади муаллиф.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг