Қуёш панели хонадонга даромад келтирмоқда

12:13 17 Февраль 2025 Жамият
156 0

Истам ИБРОҲИМОВ/«Халқ сўзи». Вобкент туманидаги «Ширин» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи Зулайҳо Ҳамроева оиласи ҳисоб рақамига ҳар ойда икки миллион сўм атрофида маблағ келиб тушмоқда. Хонадон уй томига қуёш панели ўрнатиш эвазига даромад кўра бошлади.

Бу ерда қуввати 10 кВт соатни ташкил этувчи ўнта қуёш панелини кўриш мумкин. Улар қуёш нури тўғридан-тўғри тушмаган ва ҳатто булутли кунда ҳам ёруғликни қайта ишлай олади. Чунки панеллар икки томонлама қувватланувчи монокристалл ашёлардан иборат. Бу оилага ўз эҳтиёжидан ортиқча электр энергиясини сотиш имконини бермоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 9 сентябрида қабул қилинган энергия тежовчи технологияларни жорий қилиш ва кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришга оид фармони туманда бу йўналишдаги ишларни жадаллаштиришда дастуриламал вазифасини ўтаяпти. Биргина ўтган йилда аҳоли хонадонларидан ташқари юздан зиёд иншоот — ижтимоий соҳа объектлари ва давлат идораларида қуввати 0,8 МВт қувватга тенг кичик қувватли қуёш панеллари ҳамда 3,8 минг литр ҳажмли гелиоколлекторни ўрнатиш ишлари бажарилди.

З. Ҳамроева хонадонига келсак, бу ерда тўпланган тажриба оммалаштирилса, энг чекка қишлоқларда яшовчи оилаларда ҳам қўшимча даромад манбаи яратилган бўлур эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер