Қувайтлик шифокорлар мураккаб кардиожарроҳлик амалиётларини ўтказишмоқда

19:07 08 Январь 2024 Жамият
538 0

Фарғона вилоятида тиббиёт соҳасида йирик инвестициявий лойиҳани амалга оширишга киришаётган Қувайтнинг “Gulf Care General Trade” компанияси тизимига кирувчи клиникаларда фаолият юритувчи 20 нафарга яқин юқори малакали шифокорлар иштирокида эҳтиёжманд оила фарзандлари учун мураккаб кардиожарроҳлик амалиётлари ўтказиш киришилди.

— Белгиланган режага кўра, жорий йилнинг 16 январь кунига қадар марказимизда 60 та юқори технологик мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказилади, — дейди Фарғона вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази раҳбари Шаҳобиддин Қўчқоров. — Ушбу бемор болалар 2023 йил июль ойида қувайтлик шифокорлар томонидан вилоятда ўтказилган тиббий кўрик давомида саралаб олинган эди.

Таъкидлаш жоиз, ўтган йилнинг май ойида “Gulf Care General Trade” компанияси бошқарув кенгаши раиси Эяд ал-Салеҳ Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров билан учрашувида ушбу мамлакат инвестицияси ҳисобига марказлашган лаборатория, радиология маркази қуриш лойиҳаларини амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, шунингдек, мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказиш ва фарғоналик шифокорларни тажриба алмашиш учун Қувайтга юбориш борасида келишувга эришилганди.

Ботир МАДИЁРОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер