Қуйи Чирчиқ туманидаги пахта-тўқимачилик кластерида 1200 гектар майдонда томчилатиб суғориш йўлга қўйилди

Фото: “Халқ сўзи”
Тошкент вилоятида пахта, ғалла, шоли етиштиришда илғор технологияларни жорий этиб, ҳаётбахш лойиҳалар орқали аҳоли турмуш фаровонлигини юксалишига муносиб ҳисса қўшаётган Қуйи Чирчиқ туманидаги кўп тармоқли “TST Cluster” пахта-тўқимачилик кластери жамоаси яна 50 гектар майдонда томчилатиб суғоришни йўлга қўйди.
Сув танқислиги яққол сезилаётган бугунги кунда ғўза майдонларини самарали суғоришга, ҳосилдорликни муттасил оширишга йўналтирилган бу лойиҳа долзарблиги билан аҳамиятлидир.
— Бугунгача 1200 гектар майдонда ушбу самарали технология жорий этилди,—дейди кластернинг томчилатиб суғориш бўлими бошлиғи Аброр Фармонов. – Натижада шу пайтгача мавжуд бўлган анъанавий суғориш услубининг самарасиз жиҳатлари юзага чиқа бошлади. Чунки йилдан-йилга сув танқислиги сезилаётган шароитда эски услуб сув сарфини муттасил ошиб боришига олиб келмоқда. Ҳосилдорлик эса бир маромда қолаётир. Анъанавий суғорилган майдонлар билан таққосланганда томчилатиб суғориш технологияси ҳар томонлама самарали эканлиги ўз исботини топаётир.
Биргина мисол, экинлар томчилатиб суғорилганда керакли минерал ўғит ва озуқалар кўчатлар илдизига сув томчилари орқали тўлиқ етиб боради. Сув ва ўғитнинг ариқ ва зовурларда, эгатларда беҳуда исроф бўлишига чек қўйилади. Айниқса, ёз чилласида экинлар илдизида намликни узоқ сақланиши таъминланади. Бунинг самарасида барча экин турлари тез ва тўғри ривожланиб, ҳосилдорлиги муттасил ошиб боради.
Кластер корхонаси мутахассисларининг таъкидлашича жорий йилда вилоятдаги яна 450 гектар майдонда самарали томчилатиб суғориш тизими жорий этилади. Шу мақсадда ҳозирда жойларда зарур инфратузилма яратилиб, сув тиндириш ҳовузлари барпо этилмоқда.
Шодиёр МУТАҲАРОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг