QS Sustainability Rankings 2025: Ўзбекистон Миллий университети ТОП-1000 таликдан жой олди

10:49 11 Декабрь 2024 Сиёсат
605 0

Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш соҳасидаги энг яхши университетлар рейтинги (QS Sustainability Rankings 2025) эълон қилинди.

Дунёнинг икки мингга яқин университетларини қамраб олган мазкур рейтингда Ўзбекистон Миллий университети 931-940-ўринни эгаллаб, топ-1000 таликдан жой олди.

Маълумот ўрнида, мазкур рейтингдан Ўзбекистоннинг 7 та олий таълим муассасаси, жумладан, “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети 828-ўрин, Тошкент давлат иқтисодиёт университети 1161-1180, Тошкент давлат техника университети 1251-1300, Тошкент давлат транспорт университети 1401-1450, Тошкент ахборот технологиялари университети 1501+, Урганч давлат университети 1051+ ўринларни қайд этди.

Дунё миқёсида барқарорликни таъминлаш долзарб вазифа бўлиб бормоқда. Ушбу глобал ташаббусларда Ўзбекистон Миллий университети ҳам фаол иштирок этиб, барқарорликни ривожлантиришга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшмоқда.

Қувонарлиси, ЎзМУ 2024-йилда бир қатор кўрсаткичлар бўйича ўз позициясини сезиларли даражада яхшилади.

Атроф-муҳит барқарорлиги (Environmental sustainability) кўрсаткичи бўйича 279-ўринни эгаллади (2023-йилда 428-ўрин).

Бошқарув (Governance) кўрсаткичи бўйича 402-ўринни эгаллади. Экологик таълим (Environmental education) кўрсаткичи бўйича 825-ўринга кўтарилди (2023-йилда 1001+).

Билим алмашинуви (Knowledge exchange) кўрсаткичи бўйича 952-ўринга кўтарилиб, ўз натижасини 100+ поғона яхшилади (2023-йилда 1001+).

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер