Қозоғистонда казиноларни реклама қилган блогерлар учун жазони кучайтириш таклиф этилди

Иллюстратив фото
Қозоғистонлик сенатор Геннадий Шиповских интернет-казинолар ва уйдирма лотереяларни реклама қилиш орқали ноқонуний равишда пул ишлаб топган блогерларга нисбатан жазони кучайтиришни таклиф қилмоқда. Унинг фикрича, жарималар ёрдам бермайди. Блогерлар эса ноқонуний фаолиятдан фойда олишда давом этмоқда, деб ёзади Orda.kz.
Шиповских парадоксга эътибор қаратди: бир йилда шубҳали схемалар орқали осон пул топишни тарғиб қилувчи блогерлар ҳиссасига иш ўринлари кескин ошган.
У, айниқса, аҳолига зарар етказувчи, ёшлар ўртасида қимор ўйинларига қарамликни қўзғатувчи онлайн казинолар, уйдирма лотереялар ва турли молиявий схемаларни реклама қилишдан хавотирда.
«Жорий йилнинг ўзида онлайн казиноларни реклама қилган 34 нафар блогер аниқланди. Улардан 11 нафари маъмурий жавобгарликка тортилди. 23 та ҳолатда материаллар Маданият вазирлигига юборилган. Шу билан бирга, баъзилари ҳуқуқбузарлик қилишда давом этмоқда. Сабаби, мунтазам жарималар керакли тўхтатувчи таъсирга эга эмас. Ноқонуний реклама уларга кўп миллион доллар фойда келтиради, бу эса белгиланган маъмурий жазо миқдоридан сезиларли даражада ошади», — дейди Геннадий Шиповских.
Охирги 2,5 йил ичида Қозоғистон Молиявий мониторинг агентлиги 205 та яширин казинони ёпди, 224 киши жиноий жавобгарликка тортилди. Бироқ, энди асосий таҳдид хорижий онлайн казинолардан келади.
Фақат бу йилнинг ўзида 17 мингдан ортиқ ҳаволалар блокланганига қарамай, уларнинг иши ойнали сайтлар орқали давом этмоқда.
Сенатор ижтимоий тармоқларда энг кенг тарқалган алдаш усулларидан бирига айланган уйдирма лотереялар схемасига ҳам эътибор қаратди.
Сохта give(ўйин)лар қимматбаҳо совғалар ёки пул мукофотларини ваъда қилади ва иштирокчиларга турли шартлар тақдим этилади. Аммо охир-оқибат, ваъда қилинган мукофотлар тақдим этилмайди ва фақат обуначилар сонини кўпайтирадиган саҳифалар эгалари ғалаба қозонишади.
Шунга ўхшаш ҳолат тез даромад олишни ваъда қиладиган ёлғон курслар билан ҳам боғлиқ, улар сифатсиз ёки умуман фойдасиз бўлиб чиқади.
Сенатор муаммога қарши тўртта чора-тадбирлар таклиф қилди:
биринчидан, ноқонуний онлайн казинолар ва шубҳали giveларни реклама қилганлик учун ҳозирда қўлланиладиган маъмурий жарималар билан бир қаторда жиноий жавобгарлик механизмини тўлиқ татбиқ этиш;
иккинчидан, ижтимоий тармоқлардаги лотереяларнинг қонунийлигини текшириш учун махсус мониторинг тизимини жорий этиш;
учинчидан, лицензиялашни жорий қилиш ёки уларнинг реклама фаолиятини тартибга солиш учун блогерларнинг махсус реестрини яратиш;.
тўртинчи таклиф ноқонуний рекламага кўмаклашувчи тўлов ташкилотлари ва реклама агентликлари фаолиятини мониторинг қилиш билан боғлиқ.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг