Қозоғистон — Ўзбекистон чегарасидаги назорат-ўтказиш пункти яна 4 ой ёпиқ бўлади
Қозоғистон томонининг сўровига биноан «Тажен»-«Довут-ота» чегара ўтказиш пунктлари орқали жисмоний шахслар, енгил автомобиллар, автобуслар ҳамда рухсат этилган тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ошмайдиган юк автомобиллари ҳаракатига ўрнатилган чеклов 1 сентябрга қадар узайтирилди, деб хабар бермоқда Божхона қўмитаси раисининг матбуот котиби Ҳусан Тангриев.
«Казинформ» нашрининг ёзишича, мазкур қарор фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, назорат-ўтказиш пунктида қурилиш ва реконструкция ишларини жадаллаштириш мақсадида қабул қилинган.
Назорат-ўтказиш пунктида қурилиш ишлари олиб борилиши муносабати билан дастлаб, жорий йилнинг 1 февраль санасидан бошлаб 3 ой муддатга вақтинча ҳаракат чеклови жорий қилинган эди. Бироқ ишлар тўлиқ якунланиши қўшимча вақт талаб қилгани боис, ушбу муддат яна 4 ой — 2025 йил 1 сентябргача узайтирилган.
«Айни пайтда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда: металл конструкцияларни ўрнатиш, муҳандислик тармоқларини ётқизиш, биноларни капитал таъмирлаш», дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, май ойидан августгача Қозоғистон «Тажен» (Қозоғистон) ва «Довут Ота» (Ўзбекистон) пунктлари орасидаги нейтрал чизиқда йўл қуради. Ўзбекистон томонида ҳам шундай ишлар режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг