Қорақалпоқ ўтови Гиннес рекордлар китобига киритилди (+фото)
Фото: Turizm qo`mitasi
Нукус шаҳри ҳудудидаги «Оқ қуш» мажмуасида барпо этилган дунёдаги энг катта диаметрли қорақалпоқ халқининг миллий қора уйи (ўтов) Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди. Бу ҳақда Туризм қўмитаси хабар берди.
Маълум қилинишича, мазкур ўтовнинг диаметри 40,5 метрдан иборат. Бу эса рекордлар китобига кириш учун етарли бўлди.
Қайд этилишича, 22 август куни «Оқ қуш» мажмуасида Гиннес рекордлар китоби сертификатининг тантанали топшириш маросими ўтказилган.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Турсинхан Худайбергенов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев, давлат идоралари раҳбарлари, маҳаллий ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Аввалроқ, Мануэль Нойер Германия миллий жамоасидаги фаолиятини якунлаганини маълум қилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг