Мануэль Нойер Германия миллий жамоасидаги фаолиятини якунлаганини маълум қилди

10:37 22 Август 2024 Спорт
297 0

Германиянинг «Бавария» клуби дарвозабони Мануэль Нойер Германия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди. Бу ҳақда Нойер ўз қарорини «Инстаграм» орқали маълум қилган.

Маълумки, Нойернинг 2026 йилги жаҳон чемпионатида ҳам қатнашиши ҳақидаги хабарлар тарқалиши ортидан турли саволлар пайдо бўла бошлаганди. Бундан ташқари, эндиликда Нойер кузда бўлиб ўтадиган Миллатлар Лигаси ўйинларида жамоа сафида бўлмайди.

Маълумот учун, Мануэль Нойер 2009 йилдан буён Германия терма жамоаси сафида 124 та ўйин ўтказган. Трансфермаркт порталида берилган маълумотларга кўра, 38 ёшли германиялик футболчининг бозор қиймати 4 миллион еврони ташкил қилади.

Қайд этиш керакки, барча даврларнинг энг яхши дарвозабонларидан бири сифатида эътироф этиладиган Мануэль Нойер ўз фаолияти давомида кўплаб мукофотларни қўлга киритган. Жумладан, «Бавария» билан бир неча марта Бундеслига чемпионлиги ва Чемпионлар Лигаси совринларига эга чиққан.

У ўзининг "сўнгги ҳимоячи" услуби билан дарвозабонлар орасида инқилобий ўзгаришлар қила олган. Нойер 2014 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан ва шу чемпионатда Германия терма жамоасининг ҳам асосий фигураси бўлганди.

Аввалроқ, «Барселона»нинг ўтган мавсумдаги энг яхши футболчиси жамоа билан шартномани бекор қилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?