Қорақалпоғистондаги метан заправкада 2,8 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилди

16:07 24 Январь 2025 Жамият
209 0

Қорақалпоғистон Республикасида 2,8 миллиард сўмлик энергия ресурсларини ўғирлаган автомобилларга газ тўлдириш шохобчаси аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, Қораўзак туманида «Қ.М.» МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, МЧЖнинг автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасига ўрнатилган электрон газ ҳисоблагич ускунасига ташқи таъсир кўрсатиш орқали жами 1,1 миллион куб метр табиий газдан қонунга хилоф равишда фойдаланишган. Бунинг натижасида 2,8 миллиард сўм зарар етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?