Қорақалпоғистонда халқаро экомарафон ўтказилди

15:14 18 Сентябр 2024 Жамият
156 0

Ғайрат Отажонов/«Халқ сўзи». Қорақалпоғистондаги ноёб табиий маскан — Борсакелмас ҳудудида (Орол денгизи яқинидаги орол) «Сайёрамиз келажагига қўшган ҳиссамиз» халқаро экомарафон бўлиб ўтди.

Марафон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда ПроРун югуриш мактаби ҳамкорлигида ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон, Ҳиндистон, Кения, Того, Судан, Иордания, Испания, Канада, Дания, Беларусь, Россия каби 11 давлатдан 250 нафар профессионал ва ҳаваскор югурувчилар иштирок этди.

Иштирокчилар орасида Nike компаниясининг мусулмон аёллар ўртасида югуришни тарғиб қилувчи элчиси Фараҳ Мажид ва Adidas вакили Ғани Сулаймон ҳам бўлди.

Икки кунлик тадбирда ўтов лагерида жойлаштириш, маданий дастур, этно-шоу, Борсакелмас шўрхок ҳудудига саёҳат, 42 км марафон, 21 км ярим марафон ҳамда 5 ва 10 км масофага югуриш ўрин олган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер