Қорақалпоғистонда катта миқдордаги алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқараётган яширин цех фош этилди
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тўрткўл туманида олиб борилган тадбирларда «Қаратау» номи остида алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқараётган яширин цех фош этилди. Бу ҳақда Департаментнинг матбуот хизмати хабар берган.
Маълум бўлишича, ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда «Анҳорли» маҳалласида яшовчи А.Д. ўз уйининг ёрдамчи хўжалигида яширин цех ташкил қилиб, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келаётган.
Ушбу хонадондан 3 турдаги «Қаратау» номи остида қўлбола усулда тайёрланган 3 минг 566 дона алкоголь маҳсулоти, 7 минг 925 дона акциз марка, 297 литр спирт, 125 литр антисептик ва ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган бошқа товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.
«Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади хабарда.
Аввалроқ Иштихон ва Тойлоқда 6 минг 754 дона қалбаки ёрлиқли алкоголь маҳсулотлари савдоси тўхтатилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг