Қорақалпоғистон Британиянинг саёҳат бўйича машҳур нашриёти томонидан эксклюзив туризм ва маданий мерос йўналишлари рўйхатига киритилди
Фото: Архив сурат
Буюк Британиянинг машҳур «Bradt Travel Guides» сайёҳлик нашри томонидан чоп этилган «2023 йил учун ажойиб саёҳатлар» номли маълумотлар тўпламида Қорақалпоғистон эксклюзив сайёҳлик йўналиши сифатида қайд этилди.
Унда ёзилишича, 2023 йили бутун диққат-эътибор Ўзбекистонга қаратилади. Чунки Самарқандда илк бор UNWTO Бош Ассамблеяси бўлиб ўтади.
Ушбу тадбир фонида эксклюзив туризм йўналиши сифатида Қорақалпоғистонни сайёҳлар ўз кўзлари билан кўриши тавсия этилган. «Мўйноқдаги янги аэропортдан Тошкентга ҳафтасига уч маротаба ҳаво қатнови амалга оширилиши ҳамда Нукусга тезюрар поезднинг йўлга қўйилиши ушбу олис ва мафтункор ҳудудга логистик қулайликни яратиш имконини беради», деб ёзади манба.
Муаллифлар Қорақалпоғистон ҳақида ёзар экан, Ўзбекистоннинг ушбу минтақасида Орол денгизи жойлашгани билан танилганини таъкидлашган. 2020 йилдан буён бу ерда иккита янги миллий боғ ташкил этилди ва ҳар йили «Stihia Festival» электрон мусиқа фестивали бўлиб ўтади.
Шунингдек, Дашт Луври номи билан танилган Савицкий номидаги ғаройиб музейда дунёга машҳур авангард коллекцияси асарларига бағишланган кўргазмалар дастури намойиш этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг