Қора денгизда Россия сув ости кемасидан айрилди. Кемани таъмирлаш йилларга чўзилиши мумкин

15:04 05 Август 2024 Дунё
311 0

Украина Россиянинг Қримдаги сув ости кемасига жиддий зарар етказганини эълон қилди. Бу Қора денгиз флотига қаттиқ зарба бўлиши мумкин. Бу ҳақда «Newsweek» нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, Киев ҳарбийлари Севастопол порт шаҳрида «Ростов-на-Дону» сув ости кемаси йўқ қилган. Бу зарба Россия ҳарбий-денгиз кучларининг минтақадаги активларига навбатдаги муваффақиятли ҳужумдан далолат беради.

Украина ҳарбийлари, шунингдек, Қримда Россиянинг илғор «С-400» ҳаво мудофаа тизимларининг тўртта нуқтасини нишонга олган ва уларга жиддий зарар етказган бўлиши мумкин. Бу Украинанинг «Ростов-на-Дону» сув ости кемасини биринчи марта нишонга олиши эмас. 2023 йил сентябрь ойида ракета ҳужуми кемага ва Севастополдаги Россия десант кемасига зарар етказганди.

Британия ҳукумати сувости кемаси ҳалокатли зарар кўрганлигини ва таъмирлаш йилларга чўзилиши мумкинлигини таъкидлаган. Россия ҳозирча сўнгги зарбага изоҳ бермади. Киев ҳарбийларининг таъкидлашича, «Ростов-на-Дону»нинг чўкиши Россия флоти учун хавфсиз жой йўқлигини кўрсатиб қўйган. Қайд этиш керакки, ушбу сув ости кемаси тахминан 300 миллион АҚШ долларга баҳоланади.

Украинанинг ҳужумлари Қора денгиз флотини кўплаб кемаларини Севастополдан бошқа базаларга кўчиришга мажбур қилмоқда. Вице-адмирал Олексий Нейжпапанинг айтишича, Россия ушбу ҳудуд устидан назоратни йўқотяпти.

Шунга қарамасдан, бу Москванинг бошқа фронтларда устунликка эришига ёрдам бериши мумкин. Ҳозирча бунга жавоб ҳужуми содир бўлмаган.

Аввалроқ, 800 минг украин ватанни ҳимоя қилишни истамаётгани ҳақида хабар берилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер