Қўқонда мактаб ўқувчиларига планшетлар туҳфа этилди
Фото: “Халқ сўзи”
Маълумки, жорий ўқув йилидан бошлаб Фарғона вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан ҳар бир шаҳар–тумандан 1 та умумий ўрта таълим мактаби танлаб олиниб, япон таълим тизими тажрибаси асосида дарс ўтиляпти.

Шу мақсадда Япониядан бошланғич синф ҳамда аниқ фанлар ва роботехника бўйича икки нафар малакали ўқитувчи жалб этилиб, маҳорат дарслари ташкил этилди. Ўз навбатида танлаб олинган бошланғич синфлар хонаси япон таълими тизими талаблари асосида жиҳозланди. Маҳаллий бюджет маблағи ҳисобидан бепул тушлик йўлга қўйилди.

Куни кеча Қўқон шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов шаҳардаги 6–умумий ўрта таълим мактабида Япония таълим тизими бўйича таҳсил олаётган мактаб ўқувчилари билан суҳбатлашиб, уларнинг билим ва кўникмаларини синовдан ўтказди. Юзма–юз мулоқот мобайнида ўқувчиларга фанларни янада мустаҳкам эгаллашлари ва ахборот технологияларини мукаммал ўрганишлари учун шаҳар ҳокимлиги номидан таълим планшетлари тантанали равишда топширилди.

— Ўқув жараёни асосан замонавий ахборот технологиялари ёрдамида олиб борилади,—дейди мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси Юлдузхон Сайдуллаева. — Мобил мультимедиа ускуналари япон тилини ўрганаётган болажонларга таълим жараёнини янада қизиқарли ва кўргазмали ташкил этиш ҳамда уй вазифаларини электрон усулда бажариш имконини беради.
Ботир МАДИЁРОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг