Қўқон шаҳридаги маҳаллаларда спорт-соғломлаштириш тадбирлари ўтказилмоқда

Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». 2024 йилнинг ўтган даврида Қўқон шаҳрининг иккита маҳалласида замонавий спорт иншоотлари қуриб, фойдаланишга топширилди. “Муқимий” маҳалла фуқаролар йиғинида давлат-хусусий шериклик асосида “Универсал” спорт майдони, “Шалдирамоқ” МФЙда “Ташаббусли спорт” дастури бўйича Стрит-Воркаут майдончаси фаолият бошлади.
Айтиш жоиз, бугунги кунда Қўқон шаҳридаги 2 та ихтисослашган спорт мактабида 110 та спорт гуруҳи машғулотлари йўлга қўйилган бўлиб, уларда 3 минг нафарга яқин маҳалла ёшлари шуғулланмоқда. Бу йигит-қизларга 82 нафар малакали мураббийлар бириктирилган.
Қўқон шаҳар ҳокимлиги ҳамда Маҳаллалар уюшмаси Қўқон шаҳар бўлими ҳамкорлигида маҳаллаларда мунтазам равишда ўтказилаётган спорт-соғломлаштириш тадбирларида минглаб аҳоли вакиллари фаол иштирок этмоқда.
— Маҳалламизда футбол, волейбол, баскетбол, енгил атлетика спорт турлари билан шуғулланиш учун замонавий шароитлар яратилган, —дейди Қўқон шаҳридаги “Амир Темур” МФЙ ёшлар етакчиси Барно Султонова. — Шу боис маҳалламизда тез-тез шаҳар миқёсида турли спорт мусобақалари ташкил этилади. Бу галги турнирда ҳам шаҳарнинг деярли барча маҳаллаларидан йигит-қизлар жалб этилди.
Спорт мусобақалари дўстона руҳда ўтказилиб, ғолиблар ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг