Қўқон шаҳрида илк жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтказилди
Фото: “Халқ сўзи”
Қўқон шаҳрида жойлашган “Avitsenna Med Servis“ хусусий клиникасига Ҳиндистоннинг ”Allengers“ компанияси билан ҳамкорликда юрак-қон томир жарроҳлик маркази ташкил этилиб, энг замонавий тиббий жиҳозлар ўрнатилди.

Инвестиция дастури доирасида ушбу лойиҳани амалга ошириш учун бир миллион доллар миқдорида маблағ йўналтирилди.

Тантанали очилиш маросимида “Allengers Medical Systems Ltd“ компанияси директори Ашу Гойал (Ashu Goyal), Фарғона вилояти ва Қўқон шаҳар ҳокимлиги масъуллари, секторлар раҳбарлари, соғлиқни сақлаш, хусусан, кардиология соҳасида катта тажрибага эга ҳиндистонлик ва маҳаллий шифокорлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

— Янги марказда Қўқон шаҳри ва атроф туманларда яшовчи юрак хасталигига чалинган беморларга юқори технологик тиббий амалиётлар ўтказилади,—дейди шифокор Комилжон Сирожиддинов. —Шу тариқа эндиликда беморларга хориж ёки мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларига бормай, ушбу марказда жаҳон андозалари даражасидаги тиббий хизматдан фойдаланиш имконияти яратилди. Бу ҳамюртларимизга саломатлигини тиклаш учун сарфлайдиган маблағни бир неча баробар тежаш имконини беради.

Шу куни расмий очилиш маросимидан сўнг марказда ҳиндистонлик ва маҳаллий шифокорлар иштирокида илк мураккаб жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтказилди.
Ботир МАДИЁРОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг