«Қўқон» ЭИЗ филиалида 3 миллион долларлик экспорт имконияти яратилди
Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Қувасой шаҳрида қулай тадбиркорлик муҳити яратилиши натижасида сўнгги беш йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2,1 баробарга ошди. Хорижий инвестицияларни жалб қилиш, экспортни қўллаб-қувватлаш ва валюта тушумларини ошириш борасидаги салмоқли ишлар самараси туфайли ўтган йили 42 млн. долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилиб, жалб этилган хорижий инвестициялар ҳажми 117,6 млн. долларни ташкил этди.
Айни пайтда мева етиштириш ва экспорт қилиш бўйича шаҳар аҳли Фарғона вилоятида етакчи ҳудудлар сирасига киради. Айниқса, бу заминда шарбатга тўлиб пишувчи шафтоли, гилос, олма хорижда ҳам жуда харидоргир.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 2024 йили «Қўқон» эркин иқтисодий зонасининг Қувасой филиали ташкил этилди ва шаҳар ҳудудидан 210 гектар ер майдони ажратилди.
— Шу кунларда «Қўқон» ЭИЗнинг Қувасой филиалида «Marwin Fruitline» МЧЖ томонидан мевани қайта ишлаш ва қуюлтирилган табиий шарбат ишлаб чиқариш фаолияти йўлга қўйилди, — дейди Қувасой шаҳар ҳокими ўринбосари Салимжон Нишонқулов. — Ҳозирда қурилиш ишларини тўлиқ ниҳоясига етказиб, янги технологияларни ўрнатиш ва жиҳозлаш мақсад қилинган.
Лойиҳанинг умумий қиймати 176,5 млрд. сўм бўлиб, 120 та янги иш ўрни яратилган корхонада йилига 3 млн. долларлик маҳсулот ишлаб чиқариш ва асосан Европа давлатларига экспорт қилиш имконияти яратилади.
Айтиш жоиз, ўтган йили қувасойлик миришкор боғбонлар томонидан етиштирилган 21 минг тонна мева-сабзавот хорижга экспорт қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг