Қонунга зид ташқи реклама воситалари йўқ қилинди
Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ/«Халқ сўзи». Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида» ва «Реклама тўғрисида»ги қонунлари ижросини таъминлаш, ташқи реклама соҳасидаги фаолиятни тартибга солиш мақсадида Ховос туманида назорат тадбирлари олиб борилмоқда.
Ишчи гуруҳи томонидан тумандаги Чаманзор, Бунёдкор, Тинчлик, Дўстлик маҳаллаларида ташқи ёзувлар ва реклама объектларининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқлиги ўрганилди.
Текширув жараёнида 30 дан ортиқ ноқонуний ва эскирган реклама объектлари, шунингдек, умумқабул қилинган ахлоқий, маънавий меъёрларга зид бўлган тарғибот воситалари ҳамда ахборот матнлари олиб ташланди.
— Назорат тадбирлари давомида ташқи рекламаларга оид қонунлар бўйича тарғибот ишлари ҳам олиб бориляпти, — дейди Сирдарё вилояти ҳокимининг давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси Ғайбулла Юсупов.— Қонун талабларига мос ва ҳар жиҳатдан мукаммал рекламалар юзасидан тавсиялар берилаётир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг