Қонунга зид ҳаракати учун банкка нисбатан жарима қўлланилди
Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган мониторинглар натижасида реклама қонунчилиги бузилиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақида қўмитанинг расмий «Телеграм» каналида маълум қилинди.
Ўтказилган мониторингларда Тошкент шаҳрида жойлашган реклама мониторларида, шунингдек интернет платформасида «БИЗНEСНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БАНКИ» АТБ томонидан тақдим этилган кредитлар ҳақидаги маълумотларда қарз шартлари тўлиқ ва аниқ кўрсатилмаган.
Жумладан, «Бизнесга 1,5 миллиард, йиллик 17,5 фоиз» ва «От 17% годовых, ипотека на квартиру в новостройке» каби мазмунидаги рекламаларда кредитнинг муҳим шартлари, шу жумладан, фоиз ставкаларининг аниқ шарти, тўлов муддати ва бошқа талаблар қайд этилмаганлиги аниқланган.
Юқоридаги ҳолатлар юзасидан Қўмита Махсус комиссияси томонидан «БИЗНEСНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БАНКИ» АТБга нисбатан «Реклама тўғрисида»ги ҳамда «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунларининг тегишли моддалари талаблари бузилиши юзасидан иш қўзғатилиб, ишни кўриб чиқиш якунлари юзасидан молиявий жарима қўллаш юзасидан қарор қабул қилинди.
Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан кўрсатмалар берилди, дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- АҚШ молия вазири компьютерига хакерлар ҳужум қилди
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг