Қўнғирот туманида янги дзюдо спорт зали фойдаланишга топширилди

09:50 12 Март 2022 Жамият
846 0

Кеча Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманидаги «Санаат» МФЙдаги 47-умумтаълим мактабида спортнинг дзюдо турига ихтисослаштирилган спорт зали қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев, Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирининг маслаҳатчиси А. Каримов, Қўнғирот тумани ҳокими Б. Мадаминовлар иштирок этди.

Спорт залининг қурилиш ишлари учун қарийб 3 миллиард сўм маблағ ажратилиб, 2021 йил октябрь ойида қурилиш ишлари бошланган эди.

Жаҳон стандартлари талабларига жавоб берадиган спорт залида спортчилар учун барча шароитлар яратилиб, спорт инвентарлари билан жиҳозланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?