Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Муса Джаманбаев Манас маҳалласида бўлди

Саид Донишев/«Халқ сўзи». Халқимиз азал-азалдан турли миллат вакиллари билан бир оиладек, дўст, иноқ яшаб келган. Орадан неча асрлар ўтсада, бу анъана бизнинг давримизга келиб миллатлараро тотувлик сифатида янада мустаҳкамланмоқда.
Жумладан, ўзбек ва қирғиз халқлари узоқ йиллар давомида ёнма-ён, дўст-биродар, қуда-анда бўлиб ҳаёт кечирмоқда.
Қирғиз Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Муса Джаманбаев бошчилигидаги делегацияси аъзолари Жиззах вилояти Дўстлик туманининг Манас маҳалласида бўлишди.
Муса Жаманбаев маҳалладаги Маданият саройида ҳам бўлиб, аҳоли ва ёшлар билан учрашди. Унда сўз олган элчи Манасда амалга оширилган кенг кўламли ишлар ҳамда Ўзбекистонда миллатлараро муносабатларга юқори баҳо берди. Шу ерда меҳмонлар шарафига концерт дастури намойиш этилди.
Шундан кейин улар 5-умумтаълим мактабида бўлиб, ўқувчиларга яратилган шароитлар ҳамда таълим-тарбия жараёни билан яқиндан танишди. Ёшларга таълим-тарбия беришдан ташқари, саломатликларини мустаҳкамлаш, спорт турларини оммалаштириш мақсадида минифутбол ўйини ҳам ташкил этилди.
Томонлар ўртасида бўлиб ўтган суҳбатлар давомида ўзаро дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга келишиб олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг