Қиличбозлик спорт тури бўйича Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Зуҳриддин Қодиров «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирланди

13:39 06 Апрель 2022 Спорт
1040 0

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида ўтказилаётган қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган саблячиларимиз Тошкентга қайтиб келди.

Спортчилар Ислом ­Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди. Тадбирнинг иккинчи қисми Миллий олимпия қўмитасида ўтказилди. Унда соҳа мутасаддилари, спортчиларимиз ва уларнинг яқинлари, кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Тадбирда қиличбозларимизнинг жаҳон чемпионатида эришган ғалабалари яна бир бор таъкидланди. Муросасиз жангларга бой бўлган му­собақада «Токио — 2020» Олимпия ўйинларида юртимиз шарафини ҳимоя қилган энг ёш атлетимиз, жаҳон кубоги ғолиби Зайнаб Дайибекова бронза, Зуҳриддин Қодиров эса ­олтин медаль соҳиби бўлди.

Зуҳриддин Қодировни «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонини спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икромов ўқиб эшиттирди ва мукофотни ўз эгасига тантанали равишда топширди.

Спортчиларимизни ушбу мусобақага юқори даражада тайёрлаган мураббийлар ҳам эсдан чиқарилгани йўқ. Терма жамоамиз мураббийи ­Владимир Назлимов ҳамда Ёрқин Йўлдошев спортчиларимиз қатори моддий рағбатлантирилди.

Регламентга кўра, эндиликда ёш рапира ва шпага усталари жаҳон чемпионлиги учун баҳс олиб боради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер