Қашқадарёда қўнғир айиқлар чорвага ҳужум қилиб, 4 та эчкини еб қўйди

Фото: Самарқанд вилояти Экология бошқармаси
Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари чегарасида жойлашган Кункўрмас довонининг Қашқадарё вилояти ҳудудида Ўрта Осиё қўнғир айиқлари чўпонларнинг 4 бош эчкисини еб қўйди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат Самарқанд вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ва унинг Ургут тумани инспекцияси давлат инспекторлари томонидан тезкор тартибда назоратга олинган.
Аниқланишича, Сув сатҳидан 2500-2700 метр баландликдаги ушбу ёввойи табиатга тегишли бўлган айиқларнинг яшаш манзилида Ургут тумани Сойғус МФЙнинг чўпонлари ижара асосида мол қўйларини боқаётганда ноёб тур ҳисобланган Ўрта Осиё қўнғир айиқлари 4 бош эчкини еб қўйган. Чўпонларга ёки айиқларга талафот етмаган.
Шунингдек, маҳаллий аҳолининг таъкидлашича, 2 кун бурун кечасида айиқлар Сойғус МФЙга 2-3 километр яқинликдаги тоғ бағрида ўсувчи мевали дарахтларни ейиш учун тушиб келган.
«Ҳозирда тегишли мутахассислар томонидан ҳолат назоратга олиниб ўрганиш ишлари давом этмоқда», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг