Қашқадарёда Ўзбекистон Суперкубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди
Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ/«Халқ сўзи». Хабарингиз бор, шу йилнинг 29 май куни Тошкентдаги «Бунёдкор» ўйингоҳида Ўзбекистон профессионал футбол лигаси томонидан анъанавий равишда ўтказиб келинаётган Ўзбекистон Суперкубоги мусобақаси бўлиб ўтди.
Унда 2023 йилги мавсумда Суперлига ғолиби бўлган «Пахтакор» ҳамда Ўзбекистон кубогини қўлга киритган «Насаф» жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди.
Ўйиннинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунлангач, ғолиб пенальтилар сериясида аниқланадиган бўлди. Ўзига хос «футбол лотереяси»да эса «аждарлар»нинг қўли баланд келди.
Шу тариқа пойтахтдан «Суперкубок»ни олиб қайтаётган «Насаф» жамоаси бугун Қарши халқаро аэропортида Қашқадарё вилояти ҳокимлиги масъуллари, ОАВ вакиллари ҳамда мухлислар томонидан тантанали кутиб олинди.
Кеча ҳиссиётлар ўзгача бўлди, — дейди «Насаф» жамоаси дарвозабони, мусобақанинг энг яхши ўйинчиси Абдувоҳид Неъматов. — Бу ғалабада жамоамиз мухлисларининг алоҳида ҳиссаси бор. Уларнинг ишончи, қўллаб-қувватлаши бизга янада куч берди. Бундан кейин ҳам мухлислар ишончини оқлашда давом этамиз.
Маълумот ўрнида: Қаршининг «Насаф» жамоаси 1997 йилдан буён мамлакатимиз ва Осиё миқёсидаги нуфузли мусобақаларда иштирок этиб келмоқда. Шу вақтга қадар жамоа 1 маротаба Осиё футбол конфедерацияси кубоги, 4 маротаба Ўзбекистон Кубогини қўлга киритган. Жамоа музейидаги «Суперкубок»лар сони эса энди учтага етди.
Шунингдек, «аждарлар» футбол бўйича Ўзбекистон миллий чемпионатининг 4 маротаба кумуш, 11 маротаба бронза медаллари соҳиби саналади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг